Владимир Свечников Венгриядаги мусобақада олтин медални қўлга киритди
Ўзбекистон спортчиси халқаро мусобақада 10 метрлик тўппончадан отиш бўйича ғолиб бўлди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
Будапешт (Венгрия) шаҳрида ўтказилаётган ўқ отиш бўйича халқаро мусобақада юртимиз вакили Владимир Свечников юқори натижа қайд этиб, чемпионликка эришди.
Свечников саралаш босқичида 10 метрлик тўппончадан отиш йўналишида 588 очко жамғарди ва энг яхши кўрсаткич билан финалга йўл олди. Ҳал қилувчи босқичда ҳам устунликни қўлдан бой бермай, мусобақа ғолибига айланди.
Владимир Свечников (Ўзбекистон)
Аталла Аланази (Саудия Арабистони)
Жонатан Гуанджи (Малайзия)
Бакрадзе Иман
Редактор