locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Viktor Gustafsson — FIA Karting KZ бўйича Жаҳон чемпиони

Ле-Ман шаҳрида KZ класси бўйича FIA Karting World Championship 2026 якунланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Viktor Gustafsson — FIA Karting KZ бўйича Жаҳон чемпиони
photo: F1

Ле-Ман шаҳрида KZ класси бўйича FIA Karting World Championship 2026 якунланди.

Швециялик спортчи Viktor Gustafsson халқаро картингнинг асосий тоифаларидан бирида янги жаҳон чемпионига айланди.

Финал босқичи машҳур “24 соат Ле-Ман” автодроми яқинида жойлашган, узунлиги 1400 метр бўлган Le Mans Karting International Circuit трассасида бўлиб ўтди.

Чемпионатда KZ, KZ2 ва KZ2 Masters классларида 230 нафар пойгачи иштирок этди.

Картинг — халқаро автоспортдаги энг муҳим босқичлардан бири. Айнан шу йўналишда ёш пойгачилар рақобат тажрибасини орттиради, пилотаж маҳоратини ривожлантиради ва профессионал пойга серияларидаги фаолиятини бошлайди.

UZMAMF учун Ўзбекистонда картингни ривожлантириш — мамлакат автоспорти келажагини шакллантиришнинг муҳим қисмидир.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг