locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

VIII Тошкент халқаро марафони ўтказилмоқда

Мазкур мусобақаларда 50 дан ортиқ мамлакатдан 15 000 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
VIII Тошкент халқаро марафони ўтказилмоқда
Фото: Olympic.uz

Пойтахтимизда VIII Тошкент халқаро марафони бошланди. Эрта тонгдан спортсевар юртдошларимиз, мусобақа меҳмонлари “Humo arena” мажмуаси олдидаги майдонда жам бўлишди.

Тадбирнинг очилиш маросимида қатнашган расмийлар мусобақа нуфузи ва унга қизиқиш йил сайин ортиб бораётгани, бу орқали юртдошларимиз орасида оммавий спорт ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлашди.

Шундан сўнг марафон йўналишидаги дастлабки баҳсларга старт берилди. 42 км, 195 метр масофада кечган беллашувда ҳамюртимиз Шоҳруҳ Давлатов ғалаба қозонди.

Шоҳруҳ Давлатов (Ўзбекистон)
Андрей Петров (Ўзбекистон)
Владислав Прямов (Беларус)

Кун давомида иштирокчилар 21 км, 10 км, 5 км масофаларда югуришади. Шунингдек, скандинавча юриш, инклюзив йўналиш ва болалар ўртасида ҳам баҳслар ташкил этилади.

Ташкилий қўмитанинг маълум қилишича, мазкур мусобақаларда 50 дан ортиқ мамлакатдан 15 000 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг