VIII Тошкент халқаро марафони старт олди
Тошкент шаҳрида «VIII Тошкент халқаро марафони» бошланди. Эрта тонгдан спортчилар ва мусобақа меҳмонлари «Humo arena» мажмуаси олдидаги майдонда жам бўлишди.
Тадбирнинг очилиш маросимида қатнашган расмийлар мусобақа нуфузи ва унга қизиқиш йил сайин ортаётгани, бу орқали аҳоли орасида оммавий спорт ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлашди.
Шундан сўнг марафон йўналишидаги дастлабки баҳсларга старт берилди. 42 км, 195 метр масофага кечган беллашувда Шоҳрух Давлатов ғалаба қозонди.
- Шоҳрух Давлатов (Ўзбекистон)
- Андрей Петров (Ўзбекистон)
- Владислав Прямов (Беларусь)
Кун давомида иштирокчилар 21 км, 10 км, 5 км масофаларда югуришади. Шунингдек, скандинавча юриш, инклюзив йўналиш ва болалар ўртасида ҳам баҳслар ташкил этилади.
Ташкилий қўмитанинг маълум қилишича, мазкур мусобақаларда 50 дан ортиқ мамлакатдан 15 000 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.