ВИ Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари: Ўзбекистон спортчилари бир кунда 8 та медалга эга чиқди
ВИ Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари: Ўзбекистон спортчилари бир кунда 8 та медалга эга чиқди
Қирғизистонда ўтказилаётган ВИ Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг 3-сентябрь кунги дастуридан кўк бўри, от устида кураш, кўкпар, самбо, қирғиз кураши, камондан отиш, от устида камондан отиш, армрестлинг, арқон тортиш ва баҳодирлар ўйинлари каби қатор йўналишлар ўрин олди.
Кун давомида кечган муросасиз баҳсларда Ўзбекистон спортчилари юқори маҳорат кўрсатиб, 4 та кумуш ва 4 та бронза — жами 8 та медални терма жамоамиз ҳисобига ёзиб қўйди.
Қирғиз кураши бўйича баҳсларда белбоғли кураш бўйича миллий терма жамоамиз аъзолари Жамолиддин Нематуллаев (60 кг) ва Хусанбой Абдулҳакимов (84 кг) кумуш, Сарвар Икромов (+100 кг) эса бронза медалга сазовор бўлди.
Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида Спорт вазири маслаҳатчиси Шарифжон Моминджанов иштирок этди.
От устида курашда Сайдафзалхон Нематуллаев ва Азизбек Зокиржонов бронза, армрестлингда Фирдавс Гафуров кумуш ва бронза, самбода эса Зуфарбек Уралов кумуш медал жамғарди.
Шу тариқа, вакилларимиз мусобақанинг навбатдаги кунида муносиб натижа қайд этиб, медаллар жамғармасини янада бойитдилар.