locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ВИ Бутунжаҳаҳон кўчманчилар ўйинларида дастлабки олтин медални курашчимиз Нўмонжон Раджабов қўлга киритди

Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида ВИ Бутинжажон кўчманчилар ўйинлари доирасидаги кураш мусобақалари юқори савияда ташкил этилди ва муросасиз баҳсларга бой тарзда якунланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ВИ Бутунжаҳаҳон кўчманчилар ўйинларида дастлабки олтин медални курашчимиз Нўмонжон Раджабов қўлга киритди
photo: Kurash Uzbekistan

ВИ Бутунжаҳаҳон кўчманчилар ўйинларида дастлабки олтин медални курашчимиз Нўмонжон Раджабов қўлга киритди

Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида ВИ Бутинжажон кўчманчилар ўйинлари доирасидаги кураш мусобақалари юқори савияда ташкил этилди ва муросасиз баҳсларга бой тарзда якунланди.

+90 кг вазн тоифасида 22 мамлакат вакиллари ғолиблик учун кураш олиб борди. Ҳал қилувчи финал баҳсида Ўзбекистон вакили Нўмонжон Раджабов тажрибали эронлик спортчи, кураш бўйича Осиё ўйинларининг 19 карра ғолиби Садегҳ Азараб устидан кичик устунлик билан ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди.

ВИ Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларидаги кураш баҳслари дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган спортчиларни бир гилам атрофида жамлаб, унинг бой мероси, юксак қадриятлари ва халқаро аҳамиятини яна бир бор намоён этди.

Шунингдек, бугун Туркман кураши бўйича ўтказилган баҳсларда яна бир спортчимиз Илёсбек Мирзаҳматов ҳам бронза медалини қўлга киритди.

Кураш турлари бўйича ғолиб ва совриндорларга мукофотларни топшириш маросимимида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири маслаҳатчиси Шарифжон Моминджанов иштирок этди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг