locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Венгрияда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубогининг I босқичи бўлиб ўтмоқда

Сегед шаҳри анъанавий тарзда йирик халқаро мусобақаларга мезбонлик қиладиган марказлардан бири ҳисобланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Венгрияда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубогининг I босқичи бўлиб ўтмоқда
photo: suv sporti

8–10-май кунлари Венгриянинг Сегед шаҳрида, Матy-эр Олимпия эшкак эшиш ва сув спорт турлари марказида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубогининг I босқичи бўлиб ўтмоқда.

Сегед шаҳри анъанавий тарзда йирик халқаро мусобақаларга мезбонлик қиладиган марказлардан бири ҳисобланади. Жорий йилги Жаҳон кубоги босқичи эса алоҳида аҳамият касб этади, чунки ушбу старт байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича янги Олимпия саралаш тизимининг муҳим босқичларидан бири саналади. Айни шу ерда Лос-Анжелес Олимпиадасига йўл бошланади. Шунингдек, 2027-йилда Сегед шаҳри ушбу спорт тури бўйича жаҳон чемпионатига ҳам мезбонлик қилади.

Бугун Венгрияда Жаҳон кубогининг дастлабки баҳслари расман старт олди. Мусобақада дунёнинг 64 давлатидан спортчилар иштирок этмоқда. Нуфузли халқаро мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашиб, юксак натижалар ҳамда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун баҳсларга киришди.

Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:
Шахриёр Маҳкамов
Ярослав Словогородский
Александр Зарубин
Шоҳрух Аъзамов
Бекзод Муродов
Лочин Эсоналиев
Екатерина Шубина
Милана Душев-Янич
Арина Танатмишева
Владлен Денисов
Миржалол Комилов
Артур Гулиев
Муҳаммадали Мирисманов
Шоҳсанам Шерзодова
Хонзода Эркинова

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг