Велоспорт-шоссечилар бугун 45 кмлик масофани босиб ўтишди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram
Велоспортнинг шоссе тури бўйича Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда.
Бугун Қарши шаҳрида бўлиб ўтаётган спортнинг велоспорт-шоссе тури бўйича кичик ўсмирлар (ўғил болалар) ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг гуруҳ пойгаси баҳслари ўтказилди. Мусобақа иштирокчилари Қарши айланма йўлининг А380 трассаси (Ғузор йўли) билан кесишмаси оралиғидаги белгиланган 45кмлик масофани босиб ўтишди.

Бугунги натижаларга кўра, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси вакиллари пешқадамликни қўлдан бой беришмади.
Иброҳим Жалолов
Редактор