Велоспортнинг BMX тури бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари якунланди
10-11 ноябрь кунлари бўлиб ўтган турнирда ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: velosport Uzbekistan
Велоспортнинг BMX тури бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари якунланди.
Жиззах вилояти мезбонлигида ўтган BMX бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари ўз ниҳоясига етди. 10-11 ноябрь кунлари бўлиб ўтган турнирда ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Маълумот учун ушбу мусобақада катталар, ёшлар ва ўсмирлар ҳамда 2011-2012-йилларда таваллуд топган кичик ёшдаги спортчилар иштирок этишди.
Эътиборлиси, мезбон Жиззах вилояти жамоаси кўпгина йўналишларда етакчилик қилди. Индивидуал йўналишдаги "классик" пойгаларада Қорақалпоғистон Р, Самарқанд, Хоразм вилояти вакиллари ҳам шоҳсуфадан жой олишди. Шунингдек, жамоавий йўналишда юқорида номи келтирилган жамоалар биринчиликни қўлга киритишди.
Иброҳим Жалолов
Редактор