locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Велоспортчимиз Шаҳноза Абдуллаева “Tour of Bostonliq” мусобақасида ғалаба қозонди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Велоспортчимиз Шаҳноза Абдуллаева “Tour of Bostonliq” мусобақасида ғалаба қозонди
ФОТО: Olympic.uz

Тошкент вилоятида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича “Tour of Bostonliq” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.

15 мамлакатдан 150 нафарга яқин спортчи иштирок этган мазкур мусобақа Халқаро велосипедчилар иттифоқининг тақвим режасидан ўрин олган бўлиб, унда спортчилар қимматли рейтинг очколарини жамғаришга муваффақ бўлдилар.

3 босқичда ташкил этилган пойга якунида ҳамюртимиз Шаҳноза Абдуллаева аёллар ўртасида умумий ҳисобда ғалабани қўлга киритди.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда эса бошқа бир юртдошимиз Никита Светков кучли учликни якунлаб берган.

Аёллар:
1. Шаҳноза Абдуллаева (Ўзбекистон)
2. Акпеил Оссим (Қозоғистон)
3. Несрин Хоули (Жазоир)

Эркаклар:
1. Жош Кенч (Янги Зеландия)
2. Андреас Милтиадис (Кипр)
3. Никита Светков (Ўзбекистон)

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг