Велоспорт. Янина Кускова Tour of Thailand мусобақасида шоҳсупадан жой олди
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тайландда давом этаётган "Tour of Thailand" мусобақасида ўз иштирокини давом эттирмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: velosport Uzbekistan
Велоспорт. Янина Кускова Tour of Thailand мусобақасида шоҳсупадан жой олди.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тайландда давом этаётган "Tour of Thailand" мусобақасида ўз иштирокини давом эттирмоқда.
Велоспортнинг шоссе йўналишида ўтаётган 2-босқич пойгасида Янина Кускова фахрли иккинчи ўринни эгаллади. 109,4 км масофада ўтган пойгада ҳамюртимиз хитойлик Жин Ченхондон сўнг маррани иккинчи бўлиб босиб ўтди. Кучли учликни эса Вьетнам терма жамоаси аъзоси Нгуен Тхи якунлаб берди.
Маълумот учун, мусобақада ҳамюртларимиз Янина Кускова, Моҳинабону Элмуродова, Виктория Ползунова, Мадина Қаҳҳорова ҳамда Шаҳноза Абдуллаевалар ватанимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Иброҳим Жалолов
Редактор