locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Велоспорт. UCI рейтинги янгиланди. Ўзбекистон Аёллар жамоаси Осиёда биринчи ўринда

Саудия Арабистони мезбонлик қилган велошоссе бўйича Осиё чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Велоспорт. UCI рейтинги янгиланди. Ўзбекистон Аёллар жамоаси Осиёда биринчи ўринда
photo: velosport Uzbekistan

Саудия Арабистони мезбонлик қилган велошоссе бўйича Осиё чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.

Турнир якунлангач, UCI жаҳон ва Осиё рейтинги янгиланди. Унга кўра, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиёда биринчи ўринда қайд этилди, халқаро рейтингда эса қизларимиз 22-ўринда қайд этилган. Шунингдек, Эркаклар терма жамоамиз Қозоғистон терма жамоасидан сўнг 930 очко билан қитъада иккинчи ўринга кўтарилган. Халқаро рейтингда эса йигитларимиз икки поғона юқорилаб, 40-ўринга жойлашди.

Бу натижани мамлакатимизда велоспортни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар самараси сифатида кўриш мумкин. Маълумот ўрнида, Осиёнинг 25 дан ортиқ давлатидан 350 нафарга яқин спортчи қатнашган қитъа биринчилигида Ўзбекистон делегацияси муносиб иштирок этди. Терма жамоамиз 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза — жами 5 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобига кўра кучли учликдан жой олди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг