locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Велоспорт. Tour of Antalya ўзбек спортчилари учун омадли бошланди

15-мартга қадар давом этадиган мусобақа Халқаро велосипедчилар иттифоқи (UCI) тақвимига киритилган бўлиб, унда рейтинг очколари тақдим этилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Велоспорт. Tour of Antalya ўзбек спортчилари учун омадли бошланди
photo: velosport Uzbekistan

Туркиянинг Анталия шаҳри велошоссе бўйича "Tour of Antalya" халқаро кўпкунлик мусобақага мезбонлик қилмоқда.

Бугун биринчи кунги дастурдан ўрин олган пойгада 🇺🇿Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сергей Ростовцев иккинчи ўринни эгаллади. 145 км масофада ўтган беллашувда ҳамюртимиз жиддий қийинчиликларга дуч келди. Хусусан, спортчимизда масофа давомида 4 бор ғилдирак тешилиши кузатилди. Шунга қарамай, бор маҳоратини ишга солган Сергей якунда фахрли иккинчи натижани қайд этди.

Маълумот ўрнида, Владимир Старчик бошчилигидаги терма жамоамиз аъзолари турнирда қуйидаги таркиб билан иштирок этмоқда:
Сергей Ростовцев, Муроджон Холмуродов, Фарруҳ Бобошеров, Никита Светков, Дмитрий Бочаров ва Диёр Тоҳиров.

Эслатиб ўтамиз, 15-мартга қадар давом этадиган мусобақа Халқаро велосипедчилар иттифоқи (UCI) тақвимига киритилган бўлиб, унда рейтинг очколари тақдим этилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг