locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Велоспорт. TOUR OF ANTALYA баҳслари давом этмоқда

Пойга якунига кўра совринли ўринлар қўлга киритилмаган бўлса-да, йигитлар анча яхши натижаларни кўрсатиб, олдинда турган муҳум мусобақаларга тайёрланмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Велоспорт. TOUR OF ANTALYA баҳслари давом этмоқда
photo: velosport Uzbekistan

Велоспорт бўйича TOUR OF ANTALYA баҳслари давом этмоқда.

Аввалроқ хабар берганимиздек, Туркиянинг Анталия шаҳри велошоссе бўйича "Tour of Antalya" халқаро кўпкунлик мусобақасига мезбонлик қилмоқда. Бугун терма жамоамиз аъзолари 32 км масофада ўтган гуруҳ пойгасида иштирок этишди. Пойга якуннига кўра совринли ўринлар қўлга киритилмаган бўлса-да, йигитлар анча яхши натижаларни кўрсатиб, олдинда турган муҳум мусобақаларга тайёрланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, биринчи кунги дастурдан ўрин олган пойгада Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сергей Ростовцев иккинчи ўринни банд этган эди. Маълумот ўрнида, Владимир Старчик бошчилигидаги терма жамоамиз аъзолари турнирда қуйидаги таркиб билан иштирок этмоқда:
Сергей Ростовцев, Муроджон Холмуродов, Фаррух Бобошеров, Никита Светков, Дмитрий Бочаров ва Диёр Тоҳиров.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг