locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Велоспорт. Спортчиларимиздан Ўзбекситон Мустақиллигининг 35 йиллигига муносиб совға

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари 28–30 август кунлари Таиландда бўлиб ўтаётган трек велоспорти бўйича Осиё кубоги баҳсларида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Велоспорт. Спортчиларимиздан Ўзбекситон Мустақиллигининг 35 йиллигига муносиб совға
photo: velosport Uzbekistan

Велоспорт. Спортчиларимиздан Ўзбекситон Мустақиллигининг 35 йиллигига муносиб совға

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари 28–30 август кунлари Таиландда бўлиб ўтаётган трек велоспорти бўйича Осиё кубоги баҳсларида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.

Мусобақанинг илк кунидаёқ ҳамюртларимиз ўзларининг юксак салоҳиятини намойиш этиб, Ўзбекистон спорти учун қувончли натижаларни тақдим этишди.
Аёллар ўртасидаги “Индивидуал Пурсуит” — якка қувиш пойгаси дастурида Самира Исмоилова барча рақибаларини ортда қолдириб, олтин медални қўлга киритди!

Орадан кўп ўтмай, эркаклар ўртасидаги “Сcратч” дастурида Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Сергей Ростовцев ҳам муносиб тарзда шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. У 150 очко жамғариб, мусобақа ғолибига айланди ва олтин медални қўлга киритди!

🇺🇿 Икки олтин медал — Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига муносиб спорт совғаси!

Бугунги кунда юртимизда велоспортни ривожлантириш, унинг оммавийлигини ошириш ва халқаро майдонда рақобатбардош спортчиларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Муҳтарам Президентимиз томонидан спорт, хусусан, велоспортга қаратилаётган юксак эътибор ва яратилаётган кенг имкониятлар ўзининг амалий натижаларини бермоқда. Таиланддаги Осиё кубогида қўлга киритилаётган ушбу ғалабалар — ана шу эътибор, меҳнат ва изчил ислоҳотларнинг ёрқин натижасидир.

Самира Исмоилова ва Сергей Ростовтсевни тарихий ғалабалари билан муборакбод этамиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг