Велоспорт-шоссе бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
2025 йил 25–29-август кунлари Фарғона вилоятида ёшлар (ўғил болалар) ўртасида велопойга бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди.
Мусобақанинг очилиш маросими Фарғона туманида ўтказилиб, унда спорт соҳасига масъул мутасаддилар, мураббийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Тадбирда мамлакатда спорт турларини, хусусан, велоспортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар таъкидлаб ўтилди.
Чемпионатда республиканинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 100 га яқин ёш велоспортчилар қатнашмоқда. Беллашувлар давомида спортчилар бир неча кун давомида турли масофаларда пойгаларда иштирок этиб, энг кучли жамоа ва спортчилар аниқланади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист