Велоспорт. Сергей Ростовцев ASEAN track series мусобақасида олтин медални қўлга киритди
Эркаклар ўртасидаги баҳсларнинг биринчи кунида Олимпия ўйинлари йўналишларидан бири бўлган "omnium" бўйича беллашувлар ўз ниҳоясига етди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: velosport Uzbekistan
Эркаклар ўртасидаги баҳсларнинг биринчи кунида Олимпия ўйинлари йўналишларидан бири бўлган "omnium" бўйича беллашувлар ўз ниҳоясига етди.
Қувонарлиси, терма жамоамизда ўз дебютини амалга оширган Сергей Ростовцев барча рақибларини ортда қолдирди ва биринчи ўринни эгаллади.
Ушбу ғалаба орқали Сергей Ростовцев янги мавсумни ўзбек велоспорти учун кўтаринки руҳда бошлаб бермоқда.
Шу билан бирга, мазкур натижа вакилимизнинг жаҳон чемпионатида иштирок этиши учун муҳим қадам бўлиб хизмат қилади. Умуман айтганда, ҳамюрларимизнинг халқаро турнирлардаги муваффақиятли иштироклари "Лос-Анжелес-2028" ёзги Олимпия ўйинлари учун муҳим рейтинг очколарини тақдим этади.
Иброҳим Жалолов
Редактор