locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Велоспорт. Сергей Родтовцевдан тўртинчи олтин медаль

Йилнинг илк мусобақаси бўлмиш "ASEAN TRACK SERIES" Ўзбекистон терма жамоаси учун кўтаринки кайфиятда давом этяпти.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Велоспорт. Сергей Родтовцевдан тўртинчи олтин медаль
photo: velosport Uzbekistan

Йилнинг илк мусобақаси бўлмиш "ASEAN TRACK SERIES" Ўзбекистон терма жамоаси учун кўтаринки кайфиятда давом этяпти.

Айниқса, эркаклар ўртасидаги баҳсларда миллий терма жамоамиз аъзоси Сергей Ростовцев барчамизни хурсанд қилишда давом этмоқда. Вакилимиз бугунги иккинчи босқич доирасида ўтган "omnium" дастурда ҳам тенгсиз эканлигини исботлади ва навбатдаги олтин медални қўлга киритди.

Бунга қадар Сергей, "ASEAN TRACK SERIES"нинг биринчи босқичида ўтказилган "omnium", "scratch" ва "elemination" дастурларида олтин медални терма жамоамиз ҳисобига ёзиб қўйганди.

Эслатиб ўтамиз, велотрекда "omnium" дастури энг мураккаб ва Олимпия ўйинлари йўналиши ҳисобланади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг