locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Велоспорт. Расман. Ольга Забелинская профессионал спортчилик фаолиятини якунлади

Шу муносабат билан велоспорт федерациясида тадбир ташкил этилди. Унда федерация раҳбарияти, мураббийлар ва ёш спортчилар иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Велоспорт. Расман. Ольга Забелинская профессионал спортчилик фаолиятини якунлади
photo: velosport Uzbekistan

Ўзбекистон велоспорт миллий терма жамоаси аъзоси, кўплаб халқаро турнирлар ғолиби, олимпия ўйинлари совриндори Ольга Забелинская профессионал спортчилик фаолиятини якунлади.

Шу муносабат билан велоспорт федерациясида тадбир ташкил этилди. Унда федерация раҳбарияти, мураббийлар ва ёш спортчилар иштирок этди.

Ольга Забелинская ўз фаолиятини эсга олган ҳолда, ёш спортчиларга ўрнак бўладиган жиҳатларни санаб ўтди. Шу ўринда умидли спортчиларимиз ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга тажрибали велопойгачидан жавоб олишди.

Тадбир сўнгида, мутасаддилар собиқ спортчимизга қўлга киритилган натижалар ҳамда терма жамоа билан босиб ўтилган йўл учун миннатдорлик билдиришди. Маълумот учун, Ольга Забелинская 2018-йилдан бошлаб Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг