locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Велоспорт. Профессионал фаолиятини якунлаган Забелинская ҳали-ҳамон барчани лол қолдирмоқда.

Саудия Арабистонида давом этаётган Осиё чемпионати доирасида Women Masters пойгалари ҳам ўтказилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Велоспорт. Профессионал фаолиятини якунлаган Забелинская ҳали-ҳамон барчани лол қолдирмоқда.
photo: velosport Uzbekistan

Саудия Арабистонида давом этаётган Осиё чемпионати доирасида Women Masters пойгалари ҳам ўтказилмоқда.

Унда 45+ ёшдаги иштирокчилар ғолиблик учун кураш олиб бормоқда. Қувонарлиси, профессионал фаолиятини якунлаган ва Ўзбекистон аёллар терма жамоасига устозлик қилаётган Ольга Забелинская мазкур пойгаларда иштирок этиб, 2 та олтин медални ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Аввалига, Ольга 46,8 км масофага индивидуал пойгада 01:22:25 натижа билан барчани ортда қолдирди. Кейинчалик, индивидуал вақт пойгасида ҳам Забелинскаяга тенг келадигани топилмади. Ҳамюртимиз 15,8 км масофада ўтказилган беллашувда 00:22:40 натижа билан яна бир олтин медалга эга чиқди.

Ажойиб натижа билан Ольга Забелинскаяни табриклаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг