locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Велоспорт. Польшадаги халқаро турнирда икки та медаль қўлга киритилди

Миллий терма жамоамиз аъзолари Никита Светков ҳамда Сергей Ростовцевлар навбатдаги нуфузли халқаро мусобақани муваффақиятли бошлаб олишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Велоспорт. Польшадаги халқаро турнирда икки та медаль қўлга киритилди
photo: velosport Uzbekistan

Миллий терма жамоамиз аъзолари Никита Светков ҳамда Сергей Ростовцевлар навбатдаги нуфузли халқаро мусобақани муваффақиятли бошлаб олишди. Польша давлатида ўтаётган "LOTTO GRAND PRIX OF POLAND - 2036 CUP" турнирида икки та медални қўлга киритиб улгурдик.

Сергей Ростовцев "scratch" дастурига кумуш медални қўлга киритди. Ҳамюртимиз пойга давомида фақатгина мусобақа мезбони Филип Прокпишиндан озгина орқада қолди. Бундан ташқари, жуфтлик баҳслари ҳисобланган "madison"да йигитлар жамоавий ҳаракат қилиб, якунда бронза медалига эга чиқишди. Бу билан велопойгачиларимиз 29 очкони ўз ҳисобларига ёзиб қўйди. Мазкур дастурда Польша вакиллари биринчи, Бельгия эса иккинчи ўринни қўлга киритди. Шу тариқа, икки кун давомида ўтказиладиган мусобақани терма жамоамиз аъзолари икки та медаль билан бошлаб олишди.

Қайд этиш керак, Class 2 тоифасидаги пойгалар биз учун муҳим рейтинг очколарини тақдим этиши билан алоҳида аҳамият касб этади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг