Велоспорт. Қозоғистондаги халқаро турнирда ўзбек спортчилари медаллар қўлга киритишмоқда
Велоспорт бўйича Қозоғистондаги халқаро турнирда ўзбек спортчилари медаллар қўлга киритишмоқда.
Жорий йилнинг 1-15 август кунлари Қозоғистонда ўғил болалар ўртасида анъанавий "Школьник Казахстана” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этиб, юқори марраларни забт этаётгани қувонарлидир.
Хусусан, шоссе йўналишида бўлиб ўтаётган мусобақанинг 2-босқичида Эргашев Фазлиддин иккинчи ўринни қўлга киритиб, шоҳсупадан жой олган эди. 94 км масофада ўтган пойгада Фазлиддин 2:51:00 натижа кўрсатди.
Шунингдек, 3-босқич пойгаси ҳам юртимиз вакиллари учун омадли кечди. Терма жамоамизнинг бир йўла 2 нафар велопойгачиси совринли ўринларни қўлга киритди. 90 км масофада ўтган гуруҳ пойгасида Шоислом Шоакмалов 2:12:26 натижа билан учинчи ўринни банд этди.
Эътиборлиси, яна бир ҳамюртимиз Чингиз Чўлиев бу беллашувда барчадан устун келиб, 2:12:12 натижа билан биринчи ўринни эгаллади. Шу тариқа илк босқичларда ҳамюртимиз 3 та медални қўлга киритишди.