locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Велоспорт. Осиё велоспорт конфедерациясининг янги сайланган раҳбарияти иштирокида ACC Бошқарув қўмитасининг йиғилиши ўтказилди

Йиғилиш Осама Ал Шафорнинг вафоти муносабати билан 1 дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Велоспорт. Осиё велоспорт конфедерациясининг янги сайланган раҳбарияти иштирокида ACC Бошқарув қўмитасининг йиғилиши ўтказилди
photo: velosport Uzbekistan

Осиё велоспорт конфедерациясининг янги сайланган раҳбарияти иштирокида ACC Бошқарув қўмитасининг йиғилиши ўтказилди. Унда UCI президенти Давид Лапартиент, Осиё велоспорт конфедерацияси президенти Дато' Амаржит Сингҳ ҳамда конфедерациянинг бош котиби Қозим Ўринбойхўжаев ва қўмита аъзолари иштирок этди.

Йиғилиш Осиё велоспорт конфедерациясининг собиқ президенти (2017–2025) ва UCI собиқ вице-президенти (2021–2025) Осама Ал Шафорнинг вафоти муносабати билан 1 дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди.

Йиғилиш давомида UCI президенти ва Осиё велоспорт конфедерацияси президенти томонидан минтақада мазкур спорт турини ривожлантириш, халқаро ҳамкорлик ва ACCнинг стратегик йўналишини мустаҳкамлаш борасида устувор вазифалар баён қилинди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг