locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Велоспорт. Нафосат Козиева Испания кубогида бронза медалини қўлга киритди

Аёллар ўртасида ўтган 74,7 км масофада ўтган пойгада Нафосат 1:48:23 натижа кўрсатиб, бронза медали билан тақдирланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Велоспорт. Нафосат Козиева Испания кубогида бронза медалини қўлга киритди
photo: velosport Uzbekistan

Велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, ODL TEAM клуби вакили профессионал пойгачимиз Нафосат Козиева Испанияда ўтган "V TROFEO AYUNTAMIENTO DE SIERO" кубогида фахрли учинчи ўринни эгаллаб, шоҳсупадан жой олди.

Аёллар ўртасида ўтган 74,7 км масофада ўтган пойгада Нафосат 1:48:23 натижа кўрсатиб, бронза медали билан тақдирланди.

Эътиборли жиҳати, Eurosport телеканалида Нафосат Козиеванинг Испания кубоги пойгасидаги натижаси ҳақида алоҳида сўз юритилгани Ўзбекистон спорти учун қувонарли воқеалардан бири бўлди. Бу юртимиз спортчилари халқаро майдонларда тобора юксак натижаларни қайд этиб, Ўзбекистон номини дунёга кенг танитаётганининг ёрқин ифодасидир.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг