locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Велоспорт. МОҚ раҳбарияти ва Италия велоспорт клуби иштирокида учрашув ўтказилди

Италиядаги таниқли “VF Group–Bardiani–CSF–Faizanè” велоклуби асосчиси ва бош менежери Бруно Ребербер келди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Велоспорт. МОҚ раҳбарияти ва Италия велоспорт клуби иштирокида учрашув ўтказилди
photo: MOQ

МОҚ раҳбарияти Италиядаги таниқли “VF Group–Bardiani–CSF–Faizanè” велоклуби асосчиси ва бош менежери Бруно Реберберни қабул қилди.

Мулоқот чоғида томонлар ҳамкорлик имкониятлари, Ўзбекистонда велоспортни янги босқичга кўтариш истиқболлари ҳамда икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини батафсил муҳокама қилдилар.

Учрашувда, шунингдек, мамлакатимизда велоспортни изчил ривожлантириш ва унинг оммавийлигини янада ошириш, спортчилар учун замонавий тайёргарлик шароитларини яратиш ҳамда рақобатбардош веломактaбни шакллантириш муҳим экани алоҳида таъкидланди. Спортчилар ва мураббийлар ўз маҳоратини мунтазам ошириб бориши, тажриба алмашиши, айниқса тўрт йилликнинг энг йирик мусобақаси — Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинлари ҳамда бошқа нуфузли турнирларга тайёргарлик жараёнида янги билим ва кўникмалар ҳосил қилиши зарурлиги қайд этилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг