locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Велоспорт. Миллий жамоа қизлари Осиё чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритишди

Саудия Арабистонида ўтаётган шоссе бўйича Осиё чемпионатида ҳамюртаримиз муваффақиятли иштирокни давом эттирмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Велоспорт. Миллий жамоа қизлари Осиё чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритишди
photo: velosport Uzbekistan

Саудия Арабистонида ўтаётган шоссе бўйича Осиё чемпионатида ҳамюртаримиз муваффақиятли иштирокни давом эттирмоқда.

Аёллар ўртасидаги жамоавий гуруҳ пойгасида терма жамоамиз аъзолари совринли ўринлар учун баҳс олиб боришди ва якунда Нафосат Қозиева 02:45:12 натижа билан маррага иккинчи бўлиб етиб келди. Янина Кускова эса кичик фарқ (02:45:13) билан тўртинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, Шаҳноза Абдуллаева 02:45:51 кўрсаткич билан ўн олтинчи, Мадина Қаҳҳорова 02:45:55 натижа билан йигирма олтинчи бўлиб пойгани тугатди.

Албатта, бу натижага эришишда ҳамюртимизга унинг жамоадошлари Янина Кускова, Шаҳноза Абдуллаева ҳамда Мадина Қаҳҳоровалар яқиндан ёрдам берди. Қўлга киритилган натижа билан Ольга Забелинская ва унинг шогирдларини табриклаймиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг