Велоспорт. Ironman 2025 Жаҳон чемпионатидаги дебют ва шонли ғалаба
Гавайидаги драматик мусобақада Солвейг Ловсет (Норвегия) масофани 8 соат, 28 дақиқа, 27 сонияда босиб ўтиб, 2025-йилги Ironman жаҳон чемпионатининг шов-шувли ғолибига айланди
Унинг пойгаси идеал бошланмади: сузишдан сўнг Ловсет 55:40 натижа билан бор-йўғи 14-ўринда эди, бироқ велосипедда 4:31:53 кўрсаткичи билан рақибларга етиб олишга ҳаракат қилди. Ҳақиқий драма ҳали олдинда эди.
Фаворитлар қаторида бўлган британиялик юлдуз Люси Чарлз-Барқли жазирама туфайли 15 км қолганида иштирокини якунлашга мажбур бўлди.
Деярли бутун марафонда етакчилик қилган америкалик Тейлор Книб атиги 3,5 км қолганида мусобақани тарк этди! Марра чизиғига ета олмай чарчоқ ва иссиқликдан асфальтга қулаб тушди.
Шу пайт бошқа бир британиялик спортчи Кет Мэтьюс маррага етиб келди. Унинг югуриши рекорд қайд этди: 2:47:23, бироқ ғалабага атиги 35 сония етмади.
Якуний подиум қуйидагича кўриниш олди:
Олтин медаль. Солвейг Ловсет (Норвегия) - 8:28:27
Кумуш медаль. Кет Мэтьюс (Буюк Британия) - 8:29:02
Бронза медаль. Лаура Филипп (Германия) - 8:37:28