Велоспорт. Халқаро турнирдан хушхабарлар давом этмоқда
Велоспорт бўйича Қозоғистонда бўлиб ўтаётган Халқаро турнирдан хушхабарлар давом этмоқда.
Аввалроқ хабар берганимиздек, қўшни Қозоғистонда ёшлар ўртасидаги халқаро мусобақа қизғин паллага кирган. Навбатдаги босқичларда ҳам йигитлар ўзларини нималарга қодир эканликларини намойиш этмоқда. 4-босқич доирасида 94 км масофадаги пойга бўлиб ўтди.
Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шоислом Шоакмалов барчани ортда қолдириб, 2:46:36 натижа билан олтин медални жамоа ҳисобига ёзиб қўйди. Мазкур пойгада 4-ўрин Фазлиддин Эргашевга насиб этди.
5-босқичда ўтказилган 90 км масофага навбатдаги гуруҳ пойгасида яна Чингиз Чўлиевга тенг келадигани топилмади. Ҳамюртимиз 37:56:58 вақт натижаси билан олтин медалга эга чиққан бўлса, Шоислом Шоакмалов 38:48:07 натижа билан учинчи ўринни эгаллади.
Қўлга киритилаётган натижалар билан терма жамоамиз аъзоларини табриклаймиз. Олдинда ҳали бизни муросасиз пойгалар кутмоқда.