Велоспорт. \"BIWASE CUP CRITERIUM VIETNAM\" турнирида ўзбек спортчилари биринчи ўринни қўлга киритди
50 км масофага критерий (группа пойгаси) дастурида Кускова ҳар бир финишни ўз фойдасига ҳал қилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: velosport Uzbekistan
Велоспорт бўйича "BIWASE CUP CRITERIUM VIETNAM" турнирида ўзбек спортчилари биринчи ўринни қўлга киритди.
Вьетнамда бўлиб ўтаётган шоссе бўйича "BIWASE Tour of Vietnam" мусобақасидан яна бир хушхабар. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Янина Кускова бугунги пойгада тенгсиз эканлигини исботлади. 50 км масофага критерий (группа пойгаси) дастурида Кускова ҳар бир финишни ўз фойдасига ҳал қилди. Асосий 10-айланадги финишда ҳам Янина катта устунлик билан маррага биринчи бўлиб етиб келди.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча ҳамюртимиз 110 км масофада ўтган Women Elite пойгасида учинчи ўринни банд этган эди. Маълумот учун, ушбу халқаро турнирдаги совринли ўринлар велопойгачиларга қимматли UCI очколарини келтиради.
Иброҳим Жалолов
Редактор