locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Велоспорт бўйича Ўзбекистон жамоаси Осиё чемпионатини медаль билан бошлади

Мазкур беллашувда – Екатерина Макарочкина, Гулхаё Сатторова, Роксана Ҳикматова ҳамда Дилнурахон Мирзавалиева терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Велоспорт бўйича Ўзбекистон жамоаси Осиё чемпионатини медаль билан бошлади
photo: velosport Uzbekistan

Велоспорт бўйича Ўзбекистон жамоаси Осиё чемпионатини медаль билан бошлади.

Филиппин давлатида старт олган трек бўйича Осиё чемпионати биз учун медаль билан бошланди. Ёш қизлар ўртасида бўлиб ўтган биринчи кунги дастур пойгасида терма жамоамиз бронза медални қўлга киритди. Қайд этиш керак, бу тарихий медаль. Сабаби, бунга қадар Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатлари доирасида жамоавий йўналишда шоҳсупадан жой олмаган эди. Маълумот учун, 4 км масофада ўтган “Team Pursuit” дастури техник жиҳатдан анча мураккаб пойгалардан бири ҳисобланади.

Мазкур беллашувда – Екатерина Макарочкина, Гулхаё Сатторова, Роксана Ҳикматова ҳамда Дилнурахон Мирзавалиева терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилди. Илк медаль билан қизларни табриклаймиз ва олдинда турган баҳсларда ҳам омад тилаймиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг