locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Велоспорт. BEIJING UCI II EVENT халқаро турнири ўз ниҳоясига етди

Жорий йилнинг 12-14-март кунлари Хитой давлатида велоспортнинг трек йўналиши бўйича “Beijing UCI II Event” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Велоспорт. BEIJING UCI II EVENT халқаро турнири ўз ниҳоясига етди
photo: velosport Uzbekistan

Хитойда ўтган “BEIJING UCI II EVENT” халқаро турнири ўз ниҳоясига етди.

Жорий йилнинг 12-14-март кунлари Хитой давлатида велоспортнинг трек йўналиши бўйича “Beijing UCI II Event” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг икки нафар аъзоси Самира Исмоилова ҳамда Асал Ризаевалар қимматли рейтинг очколари учун кураш олиб борди. Қизларимиз "Elimination", "Madison", "Point race" дастурларида иштирок этиб, деярли барча пойгаларда кучли 10 ликка киришди.

Бу орқали Халқаро велосипедчилар иттифоқи — UCI томонидан қимматли рейтинг очколарига эга бўлдик. Хусусан, "Madison" дастурида 420 очко, "Omnium"да эса 545 очко билан мусобақани якунладик. Ольга Забелинская қўл остида мусобақаларни давом эттираётган вакилларимиз яқинлашиб келаётган Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг