Велоспорт. АҚШда \"Tour of the Gila 2025\" турнири қизғин давом этяпти
Маълум қилганимиздек, айни кунларда кўпчиликни эътибор марказида бўлиб турган, Америка қўшма штатларида ўтказилаётган нуфузли "Tour of the Gila 2025" турнири қизғин ҳолда давом этяпти ва навбатдаги 3 - босқичи якунланди.
Бизни хушнуд этаётган тарафи; айнан ушбу UCI халқаро рейтингга эга бўлган мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси - Нафосат Козиева "PATOBIKE BMC TEAM" жамоаси номидан фаол иштирок этиб келяпти. Аввалги босқичларда ҳам кучлилар ичида ўзини йўқотиб қўймаган спортчимиз навбатдаги босқичда ҳам ўзини кўрсата олди.

Гап шундаки, мазкур босқич тоғнинг баландлик нуқтасида, ноқулай ҳолатда бўлишига қарамай, кучли рақобат курашдан - энг яхшилар қаторида жой эгаллади. Нафосат Козиева - бу 3 - босқичда ҳам яна 20 таликка кира олди ҳамда Ўзбекистонга керакли очколар улашмоқда.
Бинобарин, ушбу турнир давом этади ва олдинда навбатдаги босқичлари кутиб турибди. Ватандошимизга келгусидаги иштирокларига омад тилаймиз!