Велоспорт. 3-босқич пойгалари ҳам ўз ниҳоясига етди
Аввалроқ хабар берганимиздек, Таиландда велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича "Women's Tour of Thailand" мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Турнирнинг 3-босқич пойгалари ҳам ўз ниҳоясига етди. 81.9 км масофада бўлиб ўтган мураккаб пойгада Ўзбекистон аёллар терма жамоаси муносиб иштирок этди.
Шахсий яккалик пойгада Янина Кускова маррага 7-бўлиб етиб келди ва умумий 3 та босқич натижасига кўра, 100 га яқин кучли спортчилар орасида 6-ўринни эгаллади. Шу билан бирга, Мадина Қаҳҳорова, Шаҳноза Абдуллаева, Виктория Ползунова ҳамда Моҳинабону Элмурадовалaр терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилишди.
Қайд этиш керак, 3-босқич пойгаси давомида ҳамюртимиз Шаҳноза Абдуллаева кичик жароҳат олди. Шундай бўлса ҳам иродали пойгачимиз баҳсни давом эттириб, финишга қадар етиб келди