Велошоссе бўйича Осиё чемпионатида иштирок этган ҳамюртимиз Тошкентга қайтди
Велошоссе бўйича Осиё чемпионатида иштирок этган ҳамюртимиз Тошкентга қайтди.
Саудия Арабистони мезбонлигида ўтган мусобақада Ёшлар, U23 тоифаси ҳамда катталар ўртасида баҳслар бўлиб ўтди. Қитъамизнинг 25 дан зиёд мамлакатида 350 нафар спортчи қатнашган турнирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза, жами 5 та медалга сазовор бўлиб, умумжамоа ҳисобида кучли учликка кирди.
Юқори натижаларга эришган спортчиларимизни Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда Ўзбекистон велоспорт федерацияси мутасаддилари, кенг спорт жамоатчилиги ҳамда ОАВ вакиллари тантанали кутиб олишди. Тадбир давомида Осиё чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Людмила Маркелова чин кўнгилдан табриклаб, кейинги мусобақаларда ҳам омад тилади.