locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ватан қалқони ва анъаналар қудрати: ватанпарварлик тадбирларида камондан отиш

Мазкур маҳорат дарслиари Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари ҳарбий хизматчилари ҳамда Камондан отиш федерацияси мутахассислари томонидан ташкил этилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ватан қалқони ва анъаналар қудрати: ватанпарварлик тадбирларида камондан отиш
photo: kamondan otish

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги муносабати билан мамлакат бўйлаб «Миллий армия — Ватан қалқони, тинчлигимиз посбони» шиори остида ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда. Ушбу тадбирлар дастурида камондан отиш спорт тури бўйича маҳорат дарслари муҳим ўрин эгаллаб, спорт, тарбия ва ёшларнинг Ватан ҳимоячилари билан жонли мулоқотини уйғунлаштирувчи самарали майдонга айланмоқда.

Мазкур маҳорат дарслиари Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари ҳарбий хизматчилари ҳамда Камондан отиш федерацияси мутахассислари томонидан ташкил этилмоқда. Бундай учрашувлар давомида ёшлар ва ўсмирлар нафаќат энг қадимий спорт турларидан бири билан танишадилар, балки Ватан ҳимоячиси касби, ватанпарварлик, ҳарбий бурч ва юртга садоқат тушунчалари ҳақида ҳам муҳим маълумотларга эга бўладилар.

Шунингдек, камондан отиш спорт турининг тарихи, миллий маданиятимиздаги ўрни ҳамда бугунги кундаги ривожи ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Иштирокчиларга асосий қоидалар, хавфсизлик талаблари, тўғри туриш ҳолати, мўлжалга олиш ва отиш техникалари тушунтирилади. Амалиё машғулотлар эса ҳар бир иштирокчига ўз кучини синаб кўриш ва дастлабки кўникмаларни эгаллаш имконини беради.

Хусусан, Самарқанд вилоятида Миллий гвардия бошқармаси базасида ўтказилган маҳорат дарси ёшлар иштирокида юқори савияда ташкил этилди. Тадбир давомида назарий билимлар берилиб, улар амалиё машғулотлар орқали мустаҳкамланди.

Наманган вилоятида эса Миллий гвардиянинг масъул офицерлари томонидан Давлатобод тумани 56-мактабнинг юқори синф ўқувчилари учун камондан отиш бўйича маҳорат дарси ташкил этилиб, унда ўқувчиларда Ватанга муҳаббат ва ҳимоячиларга ҳурмат туйғуларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Бухоро вилоятида Миллий гвардия бошқармаси ва шаҳар спорт бошқармаси ҳамкорлигида Бухоро давлат университети талабалари иштирокида камондан отиш бўйича маҳорат дарси ўтказилди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14-январ — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил этилди.

Бундай ташаббуслар ёшлар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда миллий спорт турларига бўлган қизиқишни оширишга хизмат қилади. Миллий гвардия ва Камондан отиш федерацияси ўртасидаги ҳамкорлик спорт орқали интизом, жасорат ва Ватанга муҳаббат каби юксак фазилатларни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг