locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Валерия Горбатова — ёпиқ иншоотда Осиё чемпиони

У мусобақани 1.84 натижа билан якунлади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Валерия Горбатова — ёпиқ иншоотда Осиё чемпиони
Фото: Спорт вазирлиги

Хитойнинг Тяньцзин шаҳрида бўлиб ўтаётган ёпиқ иншоотда катталар ўртасида Осиё Чемпионатида аёллар ўртасида баландликка сакраш баҳсларининг финал босқичи якунга етди.

Ушбу мусобақада икки нафар Ўзбекистон вакиллари — Барнохон Саийфуллаева ва Валерия Горбатова ғолиблик учун баландликни забт этишга киришди. Қувонарлиси, бу турда ҳам юртимиз атлетлари Осиёда тенгсиз эканликларини исботлади. Валерия Горбатова 1.87 метр натижа билан биринчи ўринни эгаллади ва олтин медалга эга чиқди.

Валерия Горбатова билан бир хил натижани қайд этган ҳиндистонлик Пужа аввалги баландликларда уринишлар сифати бўйича Валериядан ортда қолиб, иккинчи ўринни қўлга киритди.

Ушбу турда дунёда етакчи спортчилардан бири бўлган Барнохон Саийфуллаевага бироз омад етишмади. У мусобақани 1.84 натижа билан якунлади.

Валерия Горбатова 1.87 метр натижа билан шахсий энг яхши натижасини кўрсатишга муваффақ бўлди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг