locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жаҳонободда белбоғли кураш бўйича хотира турнири ўтказилади

Риштон туманида Жаҳонобод деган қишлоқ борлигини белбоғли курашнинг ашаддий мухлислари яхши билишади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
В Джахонободе пройдет мемориальный турнир по поясной борьбе
photo: Kurash Uzbekistan

Риштон туманида Жаҳонобод деган қишлоқ борлигини белбоғли курашнинг ашаддий мухлислари яхши билишади.

Чунки бу қишлоқда белбоғли курашнинг ҳақиқий усталари, елкаси ер кўрмаган полвонлари, ўхшатиш жоиз бўлса "булут чайнаб, қор пуркаган" полвонлари бисёр.

Жорий йилнинг 3 май куни ушбу қишлоқда ташкил этиладиган белбоғли кураш бўйича анъанавий Республика очиқ турнирига келинг, ростдан ҳам, алплар беллашувига гувоҳ бўласиз.

Шу элда яшаб, белбоғли кураш ривожига катта ҳисса қўшган устоз полвонлар хотирасига бағишлаб Риштон тумани ҳокими кубоги учун ушбу Республика очиқ турнири Риштон тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси, Фарғона вилояти спорт бошқармаси, вилоят белбоғли кураш федерацияси ҳамда ҳомийлар кўмагида ташкил этилади.
9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказиладиган мазкур анъанавий турнирда Аҳмаджон полвон Эгамов, Абдуқодир полвон Жумабоев, Азим полвон Қўлдошев, Орифжон полвон Собиров, Бегамжон полвон Эрматов, Абдулла полвон Мамаюсупов сингари номдор полвонлар хотираси ёд этилади.

Шундай экан, Риштоннинг Жаҳонобод қишлоғига марҳабо.
Ишонаверанг, такрор айтаман — бу ерда сиз алпларнинг шиддатли курашига гувоҳ бўласиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг