UZNADA мутахассиси томонидан дзюдочиларимиз учун семинар ўтказилди
Дзюдочиларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассисдан жавоб олишди ҳамда керакли маълумотларга эга бўлишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Dzyudo Uzbekistan
UZNADA мутахассиси томонидан дзюдочиларимиз учун семинар ўтказилди.
Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги (UZNADA) томонидан катталар ва ўсмирлар терма жамоаларимиз дзюдочилари учун семинар ташкил этилди.
Унда допинг қоидабузарликларининг олдини олиш, тақиқланган моддаларнинг янгиланган рўйхати, уларнинг спортчи соғлиғи ва обрўсига етказадиган салбий оқибатлари, ADAMS тизимидан тўғри фойдаланиш ҳақида маълумот берилди.
Дзюдочиларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассисдан жавоб олишди ҳамда керакли маълумотларга эга бўлишди.
Иброҳим Жалолов
Редактор