locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“UzChess Cup–2025” ғолиблари қанча мукофот пулига эга чиқди?

Тошкентда ўтган халқаро мусобақа 121,500 долларлик жамғарма билан ёдда қолди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Gazeta.uz

18–28 июн кунлари Тошкент шаҳрида II анъанавий “UzChess Cup–2025” халқаро шахмат турнири муваффақиятли якунланди. Мусобақада 16 давлатдан 170 нафар шахматчи қатнашди. Беллашувлар “Мастерс”, “Челленжер”, “Фьючерс” ва “Опен” каби 4 тоифада ташкил этилди.

Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 121 500 АҚШ долларини ташкил қилди. Қуйида ғолиб ва совриндорлар ҳамда улар қўлга киритган пул мукофотлари билан танишинг:

“Мастерс” гуруҳи:
• 1-ўрин — ГМ Праггнанандҳаа Рамешбабу (Ҳиндистон) – 5.5 очко – $20 000
• 2-ўрин — ГМ Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) – 5.5 очко – $15 000
• 3-ўрин — ГМ Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) – 5.5 очко – $10 000

“Челленжер” гуруҳи:
• 1-ўрин — ГМ Теодороу Николас (Греция) – 6.5 очко – $6 000
• 2-ўрин — ГМ Муҳиддин Мадаминов (Ўзбекистон) – 6 очко – $5 000
• 3-ўрин — ГМ Виталий Сивук (Швеция) – 5.5 очко – $4 000

“Фьючерс” гуруҳи:
• 1-ўрин — ГМ Сапармурат Атабаев (Туркманистон) – 6 очко – $4 000
• 2-ўрин — ГМ Ортиқ Ниғматов (Ўзбекистон) – 5.5 очко – $3 000
• 3-ўрин — ГМ Евгений Алексеев (Исроил) – 5 очко – $2 000

“Опен” гуруҳи:
• 1-ўрин — Беҳруз Умаров (Ўзбекистон) – 8 очко – $2 500
• 2-ўрин — Саидамин Омонов (Ўзбекистон) – 7.5 очко – $1 000
• 3-ўрин — Журабек Ибодуллаев (Ўзбекистон) – 7 очко – $500

“Опен” гуруҳидаги аёллар орасида:
• 1-ўрин — Руқия Олимова – $300
• 2-ўрин — Азиза Турсунова – $200

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг