locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

UzChess Cup: Уч шахматчи — бир чемпионлик. Барча саволларга тай-брек жавоб беради

Абдусатторов, Синдаров ва Праггнанандҳа 5,5 очко жамғарди — ғолибни аниқлаш учун қўшимча баҳслар ўтказилади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 UzChess Cup: Уч шахматчи — бир чемпионлик. Барча саволларга тай-брек жавоб беради
Расм: Gazeta.uz

27 июн куни пойтахтимиздаги UzChess Cup халқаро турнирининг Masters гуруҳида сўнгги, 9-тур учрашувлари якунланди. Бош совринга даъвогар Нодирбек Абдусатторов ҳал қилувчи учрашувда оқ доналарда ҳиндистонлик гроссмейстер Рамешбабу Праггнанандҳага мағлуб бўлди. Бундан аввал Абдусатторов 5,5 очко билан пешқадамлик қилаётган, Праггнанандҳа эса 4,5 очко билан уни тақиб этаётган эди.

Жавоҳир Синдаров эса Парҳам Мақсудлуга қарши баҳсни дуранг билан якунлади. Шу тариқа, 9-тур якунлангач, Абдусатторов, Синдаров ва Праггнанандҳа бир хил — 5,5 очко жамғарди.

Чемпион ва совриндорлар аниқланиши учун бу шахматчилар ўртасида тай-брек учрашувлари ўтказилади. Улар бироздан сўнг бошланади.

Сўнгги тур доирасида Шамсиддин Воҳидов россиялик Ян Непомняший билан, Нодирбек Якуббоев эса Ричард Раппорт билан дурангга имзо чекди. Аржун Эргаиси ва Аравиндҳ Читамбарам ўртасидаги ҳинд дербиси ҳам мувозанатда якунланди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг