UzChess Cup: Супертурнирда ўзбек «классико» ва барча гуруҳларда 2-тур натижалари
Пойтахтдаги нуфузли турнир дунё юлдузларини жамлади — Абдусатторов ва Синдаров тўқнашуви марказий воқеага айланди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Gazeta.uz
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида мукофот жамғармаси 105 000 АҚШ долларига тенг бўлган нуфузли UzChess Cup турнири қизғин тус олмоқда. Иккинчи бор ўтказилаётган ушбу турнир Masters, Challengers ва Futures гуруҳларига ажратилган ҳолда ташкил этилган.
Кучлилар тўпланган Masters гуруҳида россиялик жаҳон чемпиони Ян Непомняший, Ҳиндистон шахмат юлдузлари — Аравиндҳ Читамбарам, Рамешбабу Прагнанандҳа ва Аржун Эргаиси, шунингдек, эронлик Парҳам Мақсудлу ҳамда ўзбекистонлик гроссмейстерлар — Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидов ўзаро баҳс олиб боришмоқда.
2-тур доирасида эса миллий шахматимиз учун ўзига хос “классико” — Абдусатторов ва Синдаров ўртасидаги учрашув алоҳида эътиборга сазовор бўлди.
Бакрадзе Иман
Редактор