locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

UzChess Cup: Абдусатторов ва Синдаров ғалаба қозонди, 5-тур натижалари эълон қилинди

Тошкентдаги нуфузли турнирда 105 минг долларлик мукофот жамғармаси учун кураш қизғин тус олмоқда
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
UzChess Cup: Абдусатторов ва Синдаров ютди, 5-тур якунлари эълон қилинди
Расм: Gazeta.uz

Тошкентдаги Халқаро шахмат академиясида бўлиб ўтаётган UzChess Cup мусобақасининг 5-тур учрашувлари ортда қолди. 105 000 АҚШ доллари мукофот жамғармасига эга ушбу нуфузли турнир Masters, Challengers ва Futures гуруҳларида ташкил этилган.

Masters гуруҳида жаҳон шахмат юлдузлари қаторида россиялик Ян Непомнящий, ҳинд гроссмейстерлари Аравиндх Читамбарам, Праггнанандха, Аржун Эригаиси, эронлик Парҳам Мақсудлу, венгриялик Ричард Раппорт ва ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев ҳамда Шамсиддин Воҳидов иштирок этмоқда.

5-турда Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Аравиндхни мағлуб этиб, live рейтингда 6-ўринга чиқди ва жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражуни ортда қолдирди. Жавоҳир Синдаров эса Ричард Раппорт устидан ишончли ғалабага эришди. Парҳам Мақсудлу Праггнанандхага қарши учрашувда катта ирода кўрсатиб, мағлубият хавфи остида қолган ўйинда ғалаба қозонди.

Ян Непомнящий учун турнир омадсиз кечмоқда — у бу турда Нодирбек Якуббоевга қарши дуранг ўйнади. Шамсиддин Воҳидов эса Аржун Эригаисига ютқазди.

Challengers гуруҳида 5-тур барча ўйинлари дуранг билан якунланди. Гулруҳбегим Тоҳиржонова пешқадам Теодорудан очко олди. Мадаминов ва Суяров ўртасидаги ўзбек дербисида ҳам тенглик қайд этилди. Жаҳонгир Воҳидов хитойлик Ма Кун билан ўйинда дурангга рози бўлди.

Futures гуруҳининг 4-турида Саидакбар Сайдалиев Клементия Сичёвга ютқазди. Ҳумоюн Бегмуратов Сапармырат Атабаев билан дуранг ўйнади. Абдималик Абдисалимовга мағлуб бўлган Ортиқ Ниғматов эса шунга қарамай пешқадамлигини сақлаб қолди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг