locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

UzChess Cup: Абдусатторов – Непомнящий билан дуранг, дербиларда тенглик, 8-тур якунлари

Жаҳон шахмат юлдузлари қатнашган мусобақанинг саккизинчи турида кутилган ва кутилмаган натижалар қайд этилди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
UzChess Cup: Абдусатторов – Непомнящий билан дуранг, дербиларда тенглик, 8-тур якунлари
Расм: Olamsport.uz

Пойтахтимизда ўтаётган, мукофот жамғармаси 105 минг АҚШ доллари бўлган нуфузли UzChess Cup халқаро турнирида 8-тур беллашувлари якунланди. Мусобақа Masters, Challengers ва Futures гуруҳларида ташкил этилган бўлиб, ҳар бир босқичда дунё ва маҳаллий шахмат юлдузлари иштирок этмоқда.

Masters гуруҳи:
Ушбу гуруҳда жаҳон чемпиони Ян Непомняший, ҳиндистонлик гроссмейстерлар Аравиндҳ Читамбарам, Прагнанандҳа, Аржун Эргаиси, эронлик Парҳам Мақсудлу, венгриялик Ричард Раппорт ҳамда ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидов иштирок этмоқда.

8-тур натижаларига кўра:
Абдусатторов – Непомняший учрашувида дуранг қайд этилди
Синдаров – Якуббоев дербиси ҳам муроса билан якунланди
Воҳидов эса Мақсудлуга қарши учрашувда очко бўлишди
Прагнанандҳа ҳинд дербисида Эргаисини мағлуб этди

Challengers гуруҳи:
Николас Теодороу ўз позициясини йўқотди — у Василий Иванчукқа мағлуб бўлди
Муҳаммадзоҳид Суяров кучли рақиб — Нижат Абасовни ютди
Муҳиддин Мадаминов ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова баҳси дуранг билан якунланди
Виталий Сивук — Жаҳонгир Воҳидов устидан ғалаба қозонди

Futures гуруҳи:
Ортиқ Ниғматов Саидакбар Сайдалиевга мағлуб бўлиб, кетма-кет иккинчи ютқазишини қайд этди
Сапармират Атабаев — Роберт Ракни мағлуб этди
Абдималик Абдисалимов Клементи Сичевга ютқазди
Ҳумоюн Бегмуратов ва Алан Пичот учрашувида дуранг натижа қайд этилди

UzChess Cup мусобақасининг кейинги турлари шахмат ишқибозларини янада қизиқарли беллашувлар билан кутмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг