locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

UzChess Cup: Абдусатторов асосий рақиб билан дуранг ўйнади, Синдаров мағлуб бўлди, 4-тур якунлари

Янги тур кутилмаган натижаларга бой бўлди — Нодирбек, Синдаров ва Якуббоев очко йўқотди, Иванчук мағлуб бўлди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
UzChess Cup: Абдусатторов асосий рақиб билан дуранг ўйнади, Синдаров мағлуб бўлди, 4-тур якунлари
Расм: Gazeta.uz

Тошкент шаҳридаги Халқаро шахмат академиясида UzChess Cup халқаро турнири юқори савияда давом этмоқда. 105 000 АҚШ доллари мукофот жамғармасига эга мусобақа Masters, Challengers ва Futures гуруҳларида ташкил этилмоқда. Турнирда FIDE Circuit учун муҳим рейтинг очколари ҳам ўйналмоқда.

Masters гуруҳи
4-тур доирасида Ўзбекистоннинг пешқадам гроссмейстери Нодирбек Абдусатторов қора доналарда ўзининг асосий рақибларидан бири — ҳиндистонлик Аржун Эргаисига қарши дуранг қайд этди.

Яна бир кучли шахматчимиз Жавоҳир Синдаров кутилмаганда Рамешбабу Прагнанандҳага ютқазиб қўйди.
Нодирбек Якуббоев эса эронлик Парҳам Мақсудлуга мағлуб бўлди.
Шамсиддин Воҳидов эса Ричард Раппортга қарши беллашувда дурангга эришди.

Challengers гуруҳи
Аёллар ўртасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Гулруҳбегим Тоҳиржонова хитойлик Ма Кунга қарши ўйинда дурангга эришди.
Муҳиддин Мадаминов эса пешқадамлик учун кечган баҳсда грециялик Николас Теодороуга ютқазди.
Жаҳонгир Воҳидов эса тажрибали украиналик гроссмейстер Василий Иванчукни мағлуб этди — бу турнинг энг ёрқин натижаларидан бири бўлди.
Муҳаммадзоҳид Суяров ва Виталий Сивук ўртасидаги учрашув дуранг билан якунланди.

Futures гуруҳи
Ёш шахматчилар ўртасидаги баҳсларда Саидакбар Сайдалиев оқ доналарда Алан Пичотни мағлуб этди.
Ҳумоюн Бегмуратов — Клементи Сичёв учрашуви дуранг билан якунланди.
Ортиқ Ниғматов ғалабали сериясини давом эттириб, бу турда Роберт Ракни мағлуб этди.
Абдималик Абдисалимов эса бу турда Болгария вакили Борис Чаталбашевга имкониятни бой берди.

UzChess Cup турнирининг кейинги турлари ҳам қизғин ва драматик баҳсларга бой бўлиши кутилмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг