UzChess Cup: 5-тур учрашувлари старт олди
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган UzChess Cup халқаро шахмат турнирида 5-тур баҳслари бошланди. Мусобақа Masters, Challengers ва Futures гуруҳларида ташкил этилган.
Masters гуруҳида 3 очко билан пешқадам бўлиб турган Нодирбек Абдусатторов ушбу турда 1,5 очкога эга бўлган ҳиндистонлик Аравиндҳ Читтамбарамга қарши оқ доналарда ҳаракат қиляпти. Қўшимча кўрсаткичлар асосида 2-ўринни эгаллаб турган Рамешбабу Праггнанандҳа эса Эрон вакили Парҳам Мақсудлу билан тақдирига ойдинлик киритмоқда.
Жавоҳир Синдаров венгр гроссмейстери Ричард Раппортга қарши ўйин олиб бораётган бўлса, Нодирбек Якуббоев жаҳон чемпиони Ян Непомняшийга қарши дона суряпти. Шамсиддин Воҳидов эса Аржун Эригаисига қарши ўйинда қатнашмоқда.
Masters – 5-тур жуфтликлари:
• Парҳам Мақсудлу — Р. Праггнанандҳа
• Я. Непомняший — Н. Якуббоев
• Н. Абдусатторов — А. Читтамбарам
• Ш. Воҳидов — А. Эригаиси
• Ж. Синдаров — Р. Раппорт
Challengers гуруҳида 3,5 очкодан жамғарган Николас Теодороу (Греция) ва Эндрю Ҳонг (АҚШ) етакчилик қилмоқда. Муҳиддин Мадаминов 2,5 очко билан уларнинг ортидан бормоқда. 5-турда у Муҳаммадзоҳид Суяровга қарши шахмат тахтасига чиқди. Гулруҳбегим Тоҳиржонова эса пешқадам Теодороуга қарши оқ доналарда ўйнаяпти.
Challengers – 5-тур жуфтликлари:
• В. Сивук — Э. Ҳонг
• М. Мадаминов — М. Суяров
• Г. Тоҳиржонова — Н. Теодороу
• Ж. Воҳидов — Ма Кун
• Н. Абасов — В. Иванчук
Futures гуруҳида Ортиқ Ниғматов 3,5 очко билан етакчилик қилмоқда. Бу турда у Абдумалик Абдисалимовга қарши қора доналарда ҳаракат қиляпти. Туркманистонлик Сапармират Атабаев эса Ҳумоюн Бегмуратов билан ўйин ўтказмоқда.
Futures – 5-тур жуфтликлари:
• К. Сичев — С. Сайдалиев
• С. Атабаев — Ҳ. Бегмуратов
• Р. Рак — Е. Алексеев
• А. Абдисалимов — О. Ниғматов
• А. Пичот — Б. Чаталбашев