UzChess Cup: 27 июн куни чемпионлар аниқланади!
Пойтахтимизда ўтаётган нуфузли UzChess Cup халқаро шахмат турнирида ҳал қилувчи — 9-тур беллашувлари бошланди. Мусобақа Masters, Challengers ва Futures гуруҳларида ўтказилмоқда ва ҳар учала гуруҳда ҳам юртдошларимиз чемпионлик сари яқин турибди.
Masters гуруҳи:
Айни вақтда Нодирбек Абдусатторов 5,5 очко билан пешқадам сифатида Рамешбабу Праггнанандҳага қарши оқ доналарда баҳс олиб бормоқда. Рақиби 4,5 очко билан 3-ўринда турибди.
Жавоҳир Синдаров 5 очко билан 2-ўринни эгаллаб, бугун Парҳам Мақсудлуга қарши ўйнаяпти.
Қолган учрашувлар:
• Шамсиддин Воҳидов vs Ян Непомняший
• Нодирбек Якуббоев vs Ричард Раппорт
• Аржун Эргаиси vs Аравиндҳ Читамбарам
Challengers гуруҳи:
Грециялик Николас Теодороу кечаги мағлубиятга қарамай 5,5 очко билан пешқадам. У бугун хитойлик Ма Кунга қарши ўйнаяпти.
Ўзбекистонлик Муҳиддин Мадаминов 5 очко билан 2-ўринда ва Жаҳонгир Воҳидовга қарши дербини олиб бормоқда.
Шунингдек:
• Гулруҳбегим Тоҳиржонова vs Эндрю Ҳонг
• Муҳаммадзоҳид Суяров vs Василий Иванчук
Futures гуруҳи:
Беш очкодан жамғарган Евгений Алексеев (Исроил) ва Сапармират Атабаев (Туркманистон) гуруҳ пешқадамлари.
Ортиқ Ниғматов 4,5 очко билан 3-ўринда. У сўнгги турда Алексеевга қарши ҳал қилувчи баҳс олиб бормоқда.
Шунингдек:
• Абдумалик Абдисалимов vs Сапармират Атабаев
Бугунги 9-тур натижалари UzChess Cup чемпионларини аниқлайди. Юртдошларимизни қўллаб-қувватлаймиз ва омад тилаймиз!