UzChess Cup: 24 июн Нодирбеклар тўқнаш келади, 6-тур жуфтликлари ва жадваллар эълон қилинди
Тошкентда давом этаётган UzChess Cup турнирида бугун 6-тур учрашувлари ўтказилади. Мусобақа Masters, Challengers ва Futures гуруҳларида бўлиб ўтмоқда. Masters гуруҳида 4 очко билан пешқадамлик қилаётган Нодирбек Абдусатторов бугун 2 очко тўплаган Нодирбек Якуббоевга қарши қора доналарда ўйнайди. Кечаги ғалабадан сўнг 3,5 очко билан иккинчи ўринга кўтарилган эронлик Парҳам Мақсудлу жаҳон чемпиони Ян Непомняшийга қарши беллашади.
Жавоҳир Синдаров 5-турдаги муваффақиятдан сўнг бу сафар дунё рейтингида бешинчи ўринда турувчи Аржун Эргаисига қарши тахтага чиқади. Шунингдек, Рамешбабу Праггнанандҳа Ричард Раппорт билан, Шамсиддин Воҳидов эса Аравиндҳ Читамбарамга қарши ўйнайди.
Masters гуруҳи. 6-тур жуфтликлари:
• Рамешбабу Праггнанандҳаа — Ричард Раппорт
• Аржун Эргаиси — Жавоҳир Синдаров
• Аравиндҳ Читамбарам — Шамсиддин Воҳидов
• Нодирбек Якуббоев — Нодирбек Абдусатторов
• Парҳам Мақсудлу — Ян Непомняший
Challengers гуруҳида 5-турдан сўнг Николас Теодороу (Греция) ва Ҳонг Эндрю (АҚШ) поғона бошида туришмоқда — ҳар иккисида 4 очкодан. Муҳиддин Мадаминов 3 очко билан учинчи ўринни эгалламоқда. Жаҳонгир Воҳидов ва Виталий Сивук ҳисобида 2,5 очко бор.
Бугунги турда Мадаминов Сивук билан, Тоҳиржонова эса ўзбекистонлик Суяров билан дербида тўқнаш келади. Теодороу Жаҳонгир Воҳидовга қарши ўйнайди.
Challengers гуруҳи. 6-тур жуфтликлари:
• Эндрю Ҳонг — Василий Иванчук
• Ма Кун — Нижат Абасов
• Николас Теодороу — Жаҳонгир Воҳидов
• Муҳаммадзоҳид Суяров — Гулруҳбегим Тоҳиржонова
• Виталий Сивук — Муҳиддин Мадаминов
Futures гуруҳида 3,5 очко билан пешқадам бўлиб турган Ортиқ Ниғматов бугун Алан Пичот билан беллашади. Кечаги мағлубиятга қарамай, у жадвалдаги етакчиликни сақлаб қолган. Сапармират Атабаев (3 очко) эса Клементи Сичёвга қарши ўйнайди.
Futures гуруҳи. 6-тур жуфтликлари:
• Саидакбар Сайдалиев — Борис Чаталбашев
• Ортиқ Ниғматов — Алан Пичот
• Евгений Алексеев — Абдималик Абдисалимов
• Ҳумоюн Бегмуратов — Роберт Рак
• Клементи Сичёв — Сапармират Атабаев