UzChess Cup 2025: Тошкентда элита гроссмейстерлар тўпланган нуфузли турнир старт олмоқда
Бугун, 19 июн куни Тошкентдаги Халқаро шахмат академиясида жаҳон шахматининг энг сара юлдузлари тўпланган UzChess Cup 2025 турнири бошланади. Иккинчи бор ташкил этилаётган ушбу нуфузли мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 105 000 АҚШ долларини ташкил этиб, уч тоифада — Masters, Challengers ва Futures гуруҳларида ўтказилади.
Энг кучли гроссмейстерлар иштирок этадиган Masters гуруҳида россиялик собиқ жаҳон чемпиони Ян Непомняший, ҳиндистонлик машҳур шахматчилар Аравиндҳ Читамбарам, Рамешбабу Прагнанандҳа ва Аржун Эргаиси, Эрон вакили Парҳам Мақсудлу, шунингдек, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидов ғалаба учун кураш олиб боришади.
UzChess Cup нафақат юртимиз, балки халқаро шахмат саҳнасида ҳам тобора нуфуз қозонаётган мусобақалардан бирига айланмоқда.
