locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

UzChess Cup 2025: Пойтахтда катта шахмат байрами старт олди

Абдусатторов дербини ютиб берди, Синдаров эса жаҳон чемпиони Непомняшийни мағлуб этди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
UzChess Cup 2025: Пойтахтда катта шахмат байрами старт олди
Расм: Gazeta.uz

Тошкентдаги Халқаро шахмат академиясида умумий мукофот жамғармаси 105 000 АҚШ долларини ташкил этувчи халқаро ва нуфузли UzChess Cup 2025 турнири бошланди. Мусобақа Masters, Challengers ва Futures гуруҳларида ташкил этилмоқда. Кучли шахматчилар тўпланган Masters гуруҳи иштирокчилари орасида россиялик жаҳон чемпиони Ян Непомняший, ҳиндистонлик юлдузлар Аравиндҳ Читамбарам, Рамешбабу Прагнанандҳа, Аржун Эргаиси, эронлик Парҳам Мақсудлу, ҳамда ўзбекистонлик гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидов ҳам бор.

FIDE Circuit учун муҳим рейтинг очколари ўйналаётган 1-турда:
• Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда Шамсиддин Воҳидовни мағлуб этди;
• Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпиони Ян Непомняшийни қора доналарда таслим этди – бу партия турнинг энг кўзга кўринган воқеаси бўлди;
• Нодирбек Якуббоев оқ доналарда Аржун Эргаисига ютқазди;
• Читамбарам ва Прагнанандҳа баҳси дуранг билан якунланди.

Challengers гуруҳида эса:
• Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Жаҳонгир Воҳидов ўртасидаги партия дуранг билан якунланди;
• Муҳиддин Мадаминов кучли озарбайжонлик гроссмейстер Нижат Абасовни мағлуб этди;
• Муҳаммадзоҳид Суяров хитойлик Ма Кун билан дуранг қайд этди.

Futures гуруҳида ҳам қизиқарли баҳслар ўтди:
• Ҳумоюн Бегмуратов ва Ортиқ Ниғматов дербиси дуранг билан якунланди;
• Саидакбар Сайдалиев илк турда дуранг қайд этди;
• Абдималик Абдисалимов эса қора доналарда Роберт Рак билан очколарни бўлишиб олди.

UzChess Cup 2025 – нафақат шахмат, балки кучли интрига ва ўзбекистонлик юлдузлар учун халқаро майдондаги синов ҳамдир. Турнир давом этади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг