locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Uzbekistan Judo Tour» тўртта вазнда кучлиларни саралади

Тошкент вилояти терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Uzbekistan Judo Tour» тўртта вазнда кучлиларни саралади
Фото: Ўзбекистон Дзюдо Федерациясининг расмий канали

2025 йил ҳисобидан сўнггиси ҳисобланган «Uzbekistan Judo Tour» мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичи ўз якунига етди.

Мукофот жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил этган мусобақа пойтахтимизнинг "Олимпия" шаҳарчасидаги яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган аренасида ўтказилди. Тўртта вазн тоифасида ўтган муросасиз беллашувлар якунида Анваржон Иброҳимов (-66 кг), Низомиддинхўжа Тошпо‘латов (-73 кг), Амир-Саид Жейлиев (+90 кг) ва Ирисхон Қурбонбоева чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди.

Тошкент вилояти терма жамоаси 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Бухоролик дзюдочилар 1 та олтин ва 1 та кумуш медал билан иккинчи ўринни банд этишган бўлса, 1 тадан олтин ва бронза медалига эга чиққан Хоразм вилояти кучли учликка ясаб берди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг